Artel Россиядаги энг йирик сотув тармоғи бўлган “M.Video-Eldorado” билан шартнома имзолади

ИҚТИСОДИЁТ 07.07.2022, 18:12
Теглар: Artel, “M.Video-Eldorado”
Artel Россиядаги энг йирик сотув тармоғи бўлган “M.Video-Eldorado” билан шартнома имзолади

Жорий йилнинг 24 июнь куни Россиянинг электроника ва маиший техника бозоридаги энг йирик чакана сотувчиларидан бири ҳисобланган “M.Video-Eldorado” гуруҳи бошқарув директори Сергей Ли Artel компнаниясига ташриф буюриб, компания раҳбарияти билан ҳамкорлик масалаларида музокаралар олиб борганди. 

Бундан ташқари, меҳмонлар ишлаб чиқариш корхоналари билан яқиндан танишган. 

Ўзаро мулоқот чоғида томонлар ҳамкорликни йўлга қўйиш ва Россиянинг 314 шаҳридаги барча форматдаги 1200 дан ортиқ дўконни бирлаштирган “M.Video-Eldorado” сайтларида Artel бренди маҳсулотларини жойлаштиришга келишиб олдилар. Дастлабки босқичда “M.Video-Eldorado” дўконларида Artel маҳсулотлари қуйидаги тоифалар бўйича кенг тарқалади: музлатгичлар, телевизорлар, пиширгичлар ва чангютгичлар. 

Айни пайтда маълум қилинишича, музокаралар натижасига кўра, Artel компанияси  “M.Video-Eldorado” билан маиший техника етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Artel компанияси матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, июль-август ойларида совутгичлар, музлатгичлар, кир ювиш машиналари, телевизорлар, печкалар, чангютгичлар ва кондиционерлар сотувга чиқарилади. 

Таъкидлаш керакки, Artel компанияси маҳсулотларини Ўзбекистоннинг ички бозори билан бирга МДҲ, Яқин Шарқ, Шимолий Африка мамлакатларига экспорт қилади. Шу билан бирга Artel Samsung, Shivaki, Viessmann компанияларининг минтақавий ҳамкори ҳисобланади.

Шу ўринда қизиқ бир маълумот: Holodilnik.ru тижорат директори Алексей Погудалов “Kommersant.ru”га берган интервьюсида Artel "тўғри стратегия" орқали Россия бозорини 3 %дан 5 %гача эгаллаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

 

Шарҳлар

Artel компанияси оғир шароитда ёлғиз яшаётган бешариқлик онахонга маиший техника тўпламини совға қиладиган бўлди (видео)

16.12.2022, 13:43

Бундан бир неча кун аввал darakchi.uz’да Фарғона вилояти Бешариқ тумани “Қўрғонча” ҚФЙда яшовчи 71 ёшли онахоннинг оғир яшаш шароити, абгор аҳволга келиб қолган уйи, туман...
Artel дунёнинг биринчи рақамли халқаро савдо кўргазмасида иштирок этди

07.09.2022, 09:51

Artel компанияси Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган "IFA Berlin — 2022” электроника ва маиший техника маҳсулотлари халқаро кўргазмасида иштирок этди.  Жорий йилнинг 2-6 сентябрь кунлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1