АсосийIqtisodiyot

2022 йилнинг 6 ойида аҳоли томонидан 64,3 трлн. сўмлик маблағлар нақдлаштириб олинди — Марказий банк

'2022 йилнинг 6 ойида аҳоли томонидан 64,3 трлн. сўмлик маблағлар нақдлаштириб олинди — Марказий банк'ning rasmi

Марказий банк 2022 йил январь-июнь ойлари учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" эълон қилди.

Маълум қилинишича, 2022 йил январь-июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 316,3 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 36,4 фоизга ошди. Жумладан, банк кассаларига нақд пул тушумлари 152,3 трлн. сўмни, ўз навбатида, чиқим қилинган нақд пуллар 164,0 трлн. сўмни ташкил этди.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида банк кассаларига жами нақд пул тушумлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32,0 фоизга ошган бўлса, савдо ва хизматлар соҳасидан тушумлар 25,0 фоизга (14,3 трлн.сўм) ва банк хизматларидан нақд пул тушумлари 53,4 фоизга (17,6 трлн.сўм) ошди. Натижада, жами тушумлар таркибида савдо ва хизматлар соҳасидан тушумлар улуши 2,6 фоизли бандга камайди.

Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида банк карталарига кирим қилинган маблағлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 80,6 фоизга (102,3 трлн.сўмга) ошиб, 229,2 трлн. сўмни ташкил қилди.

Ушбу маблағларнинг 80,1 трлн.сўми - пенсия, нафақа ва иш хақи тўловлари, 67,9 трлн.сўми - халқаро пул ўтказмалар бўйича  ва картадан картага ўтказмалар, 47,1 трлн.сўми - нақд пулда ва омонат ҳисобварақлардан банк карталарига кирим қилинган маблағлар ҳиссасига тўғри келган.

Ушбу даврда банк карталаридаги 64,3 трлн. сўмлик (28,1 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган. Шундан, банкоматлар орқали 50,4 трлн. сўмлик ва банк кассалари орқали 13,9 трлн. сўмлик нақд пуллар ечилган. Банкларга тушган нақд пулларнинг уларга бўлган талаб ўртасидаги фарқ Марказий банк томонидан муомалага қўшимча нақд пулларни чиқариш орқали таъминлаб борилди.

Жумладан, Марказий банк томонидан жорий йилнинг 6 ойи мобайнида муомалага қўшимча 11,8 трлн. сўм нақд пуллар чиқарилди ва 1 июль ҳолатига нақд пулларнинг умумий пул массасидаги улуши 25,6 фоизни ташкил этди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар