Хитой Евроиттифоқдан "аразлади"

ДУНЁ 05.08.2022, 22:44
Хитой Евроиттифоқдан "аразлади"

Мамлакат ўз элчиларини Европадан чақиртириб олмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб Zamon.uz' нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, бунга Хитой армиясининг Тайвань атрафида ҳарбий машғулот ўтказилиши ортидан G7 давлатлари ва Евроиттифоқ танқидий баёнот билан чиқши сабаб бўлган. Расмий Пекин уларга “Хитойнинг ички ишларига аралашиш” дея норозилик билдирган.

“Пелосининг Тайванга ташрифи очиқдан-очиқ сиёсий ҳийла-найранг ва Хитой суверенитетини қўпол бузишдир. АҚШ провокациясига жавобан Хитойнинг қарши ҳужуми табиийдир”, — дейди мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари.

Элчилар билан учрашув 4 август куни кечқурун бўлиб ўтган, бироқ вазирлик унда қайси давлатлар иштирок этганига аниқлик киритмаган. Хитой G7 эълонига норозилик сифатида Япония билан музокараларни бекор қилди.

Тайвань Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, жума куни эрталаб Хитой ҳарбий кемалари Тайван бўғозидаги орол ва Хитой ўртасидаги норасмий зонадан ўтган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1