ХХХI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига етиб борган Ўзбекистон спорт делегацияси шарафига Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси янграб, давлат байроғи кўтарилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари, Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси ҳамда Рио-де-Жанейро шаҳри маъмурияти вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган.
ХХХI ёзги Олимпия ўйинларида спортчиларимиз академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил ва оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва юнон-рум кураши каби спорт турлари бўйича ўтказиладиган беллашувларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов нутқ сўзлади.
24.01.2023, 10:47
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...18.01.2023, 11:45
Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...22.06.2022, 15:14
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...02.06.2022, 11:41
Покистоннинг Карачи порти илк бор экспорт учун Ўзбекистондан транзит юк жўнатди. Маълум қилинишича, аввал юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачи портига етказилиб, сўнгра Ҳиндистонга йўл олди.Қайд этилишича,...