1

Расман: 2026 йилги шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади

СПОРТ 08.08.2022, 13:14
Расман: 2026 йилги шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади

Аввал хабар қилганимиздек, айни кунларда FIDE Конгресси доирасида комиссия йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбир доирасида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлиги учун танлов ташкиллаштирилмоқда. Унда Ўзбекистон, Польша ҳамда Замбия давлатлари номзод сифатида иштирок этиш учун ариза топширган. Бироқ Польша ва Замбия томонидан ҳукумат кафолат хатлари тақдим этилмаганлиги боис улар сўнгги босқичда иштирок эта олишмайди.  

Айни пайтда маълум қилинишича, 2026 йилги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун ўтказилган тендерда Ўзбекистон ғолиб бўлди. Бу ҳақда Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев хабар қилди. 

Қайд этилишича, Ер юзининг барча мамлакатларидан келган делегатлар Ўзбекистон номзодлигини бир овоздан қўллаб-қувватлашди.

4 йилдан сўнг муҳташам олимпиада учун сайёранинг интеллектуаллари Ўзбекистонда жам бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1