Sevimli

Чехия гематологларининг тажрибаси ўзбекистонлик беморларга ёрдам бериши мумкин – Миллий палата

САЛОМАТЛИК 09.08.2022, 10:30
Чехия гематологларининг тажрибаси ўзбекистонлик беморларга ёрдам бериши мумкин – Миллий палата

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг Чехияга уюштирган июл ойидаги хизмат сафарида гематология соҳасидаги янги имкониятлар ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Миллий палата Darakchi.uz`га маълум қилди.

Прага Гематология ва қон қуйиш институти (ÚHKT)га ташриф чоғида, хусусан, замонавий Биобанкинг ташкил этишнинг Чехия тажрибаси ўрганилди. Бу ерда маҳаллий беморларни кўздан кечиришда ташкил этилган биологик намуналар сақланар экан. Шунингдек, жаҳон биобанк тармоғига уланиш имконияти мавжуд экан. Бу эса беморлар ва илмий ишлар устида рак, қон касаллигини даволаш учун муҳим бўлган чуқур изланишлар олиб бориш имконининг самарасини сезиларли даражада кенгайтиради. 

Миллий палата мутахассислари Чехиялик ҳамкасблари билан Ўзбекистонда биобанк тизимининг замонавий даражасини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама этдилар. 

Шунингдек, молекуляр-генетик ташхис, янги авлодни секвенирлаш, биологик даволаш дори воситалари каби йўналишларнинг ривожи ўрганиб чиқилди. 

«Ўзбекистонда гематология соҳасида амалий ёрдам ҳамда ушбу йўналишдаги энг илғор жаҳон тажрибасини қўллаган ҳолда илмий тадқиқотларнинг ривожи сўнги йилларда жиддий қўллаб-қувватланяпти ва жиддий эътибор қаратиляпти. Бу борада 2021 йил май ойида Президентнинг «Аҳолига гематологик ва онкологик хизматлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди», — деб айтиб ўтди Чехиядаги учрашув жараёнида Миллий палата раҳбари Ровшан Изамов. 

Яна шу ҳам таъкидландики, Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил 17 июнда ўзининг топшириғига мувофиқ янгидан қайта ташкил этилган Болалар гематология, онкология ва клиник иммунология марказига ташриф буюрди. Энди бу ерда бемор болалар ва уларнинг ота-оналари учун алоҳида қулай шароитлар яратилган. Июн ойида марказда 101 нафар бола даволанаётган эди. Уларга 130 нафар шифокор, жумладан, 38 нафар илмий ходим, юзлаб тиббиёт ҳамширалари хизмат кўрсатган.  Жорий йилда Марказда қўшимча тиббий ускуналарнинг 14 тури ўрнатилди, дори воситалари билан таъминлаш сезиларли даражада ўсди. Давлат томонидан 91 турдаги онкометалогик воситалар билан бепул таъминланяпти. 

Давлат раҳбари топшириғига асосан Марказ янада кенгайтирилади. Йил охиригача яна 67 турдаги ускуналар олиб келиб ўрнатилади. Бу ерда ташхислаш ва даволаш стандартлари янгиланган. Марказ фаолиятига энг яхши хорижлик консултантлар жалб этиляпти.

Айнан энг яхши дунё тажрибаси ва Ўзбекистон олимлари ва бошқа мамлакатларнинг ҳамкорлик алоқалари даволаш даражасида бурилиш ҳосил қилиш имконини беради. ÚHKTда қоннинг онкологик касалланишини беморларнинг ўз ҳужайралари билан даволаш усуллари ўрганиляпти. Ўтган йили октябр ойида Чехия олимлари ва ОАВ хабар беришича, бунинг учун янги тадқиқот павильони очилиб, у ерда ҳужайралар устида тадқиқот ўтказадиган ва ўсмалар билан кураша оладиган ҳужайралар ишлаб чиқилар экан. Уларни махсус, аниқ бемор учун тайёрлаб, инфузия  шаклида тақдим этилади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, янги усул юзасида маълум антиген мавжуд бўлган ва модификация этилган ҳужайралар уларни аниқлаши мумкин бўлган ёмон ўсмаларнинг учта турини самарали даволаши мумкин. Қутқарувчи ҳужайралар маълум бемор учун тайёрланади. Уларни тайёрлаш учун бир ой вақт кетади. Бу персонлаштирилган тиббиётдир.

Мазкур тадқиқотлар орқали келажакда «умумий ҳужайралар» деб аталмиш ҳужайралар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ва бундай ҳужайраларни беморга кечиктирмасдан ўз вақтида узатилиши мумкин бўлади. 

Шундай қилиб, Чехия тажрибаси шу билан маъқулки, бу ерда беморга  фундаментал тадқиқотлар ва ишлаб чиқаришдан тортиб, уларни  беморни даволашда қўлланишгача бўлган барча жараёнларни қамраб олган ёрдам механизми ишлаб чиқилган.

Хизмат сафари давомида ҳамкорликни ривожлантириш ва Ўзбекистон беморларини даволашда Чехия тажрибасини амалда қўллаш мақсадида ÚHKT билан ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+23.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10999.78
USD -25.14
10499.29
EUR -93.45
188.27
RUB -1.24
1