1

Олимлар Сомон йўлидаги энг ёш сайёрани аниқлашди

ДУНЁ 13.08.2022, 21:10
Олимлар Сомон йўлидаги энг ёш сайёрани аниқлашди

Астрономлар сўнгги 30 йил ичида беш мингдан зиёд экзосайёраларни аниқлашди. Улардан энг охиргиси галактикамизда аниқланганлари орасида энг ёши бўлиб чиқди.

Экспертлар тахминига кўра, ушбу AS 209 сайёраси Ердан 395 ёруғлик йили олисда жойлашган. У шу даражада ёшки унинг атрофида ҳали-ҳамон протопланет диск жойлашган. Мазкур диск газ ва чанг йиғиндисидан таркиб топган бўлиб, ундан сайёралар ҳосил бўлади.

Қайд этилишича, ушбу сайёра тахминан Юпитер вазнига яқин. Лекин ўз юлдузидан жуда олисда жойлашган. Мазкур экзосайёра ўз юлдузидан 30 миллиард километр олисда жойлашган, деб хабар беради korrespondent.net.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1