Муддатидан аввал тугатилган жанглар, ўзбек боксчиларидан тезкор нокаутлар... Бугун "Ҳумо арена"да катта бокс оқшоми ўтказилди (видео)

СПОРТ 14.08.2022, 02:37
Муддатидан аввал тугатилган жанглар, ўзбек боксчиларидан тезкор нокаутлар...  Бугун "Ҳумо арена"да катта бокс оқшоми ўтказилди (видео)

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги "Ҳумо Арена"да катта бокс кечаси бўлиб ўтди.

Дастлаб қирғизистонлик боксчи  Дастанбек Иманказиев қозоғистонлик Нурим Дилшадга қарши рингга кўтарилди.

Жангда қозоғистонлик Нурим Дилшад учинчи раундда ғалабага эришди.

Кечанинг иккинчи жангида эса икки ҳамюртимиз рингга кўтарилди. Унда Фаррух Арслонов Тимур Абдураҳмоновни 6 раундлик жангда очколар эвазига мағлуб этди. 

Учинчи жангда Аббосхон Йўлдошев Шоҳрухбек Кенжаевга қарши 6 раундлик жанг ўтказди. Ҳакамлар бир овоздан Кенжаевнинг ғалабасини эътироф этишди. 

Мужибилло Турсунов профессионал боксдаги дастлабки жангида Раҳматиллажон Шарифовга қарши жанг қилди ва ҳакамларнинг қарори билан ғалаба қозонди.

Миразизбек Мирзахалиловнинг қирғизистонлик рақибга қарши 6 раундлик жанги эса учинчи раунддан сўнг тугади. Қирғизистонлик Ислом Торабаевнинг секундантлари жангни давом эттирмасликни маъқул кўришди.

Шаҳобиддин Зоиров ва никарагуалик Жерсон Лариос жанги бор-йўғи 18 сония давом этди. Ўзбекистонлик боксчи рақибини нокаутга учратди. 

Бразилиялик боксчи, Токио Олимпиадаси чемпиони Эберт Консесао профессионал рингдаги дебютида никарагуалик Данни Мендозага қарши жанг қилди ва иккинчи раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди.  

Кечанинг марказий жангида Фазлиддин Ғоибназаров венесуэлалик Эйдер Паррага қарши жанги хам узоқ давом этмади. 10 раундга мўлжалланган жанг 38 сония ичида якунланди. 
 

Фазлиддин Ғоибназаров биринчи раунддаёқ кучли зарбаси билан рақибини нокаутга учратди. 

Ойбек Шукуров

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+19.97° ҳаво очиқъ
Валюта курси
11010.45
USD 23.24
10878.32
EUR 151.51
186.54
RUB -2.81
1