Таниқли оғир атлетикачимиз, Олимпиада чемпиони Руслан Нуриддинов чемпионликка эришган мусобақалари сонини яна биттага кўпайтирди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Ислом бирдамлиги ўйинларида -109 кг вазн тоифасида иштирок этган Нуриддинов даст кўтаришда 187 кг, силтаб кўтаришда 230 кг ва икки кураш бўйича 417 кг билан ўйинлар рекордини ўрнатган ҳолда ғалабани тантана қилди ва делегациямиз ҳисобига 3 та олтин медални қўшиб қўйди.
24.04.2021, 23:38
Пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида қизғин давом этаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати эртага якунланади. Мусобоқада эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасидаги атлетлар ўртасида...