Sevimli

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди

СИЁСАТ 15.08.2022, 20:57
Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди

15 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Олий даражадаги келишувларга мувофиқ ўзаро алоқалар ва сермаҳсул алмашинувлар юқори суръатда давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Мамлакатимизда Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳалари фаол амалга оширилмоқда. Ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсмоқда, транспорт ва логистика соҳаларида кооперация алоқалари кучаймоқда. Биргаликдаги гуманитар дастурлар рўёбга чиқарилмоқда.

Икки мамлакат етакчилари минтақавий масалаларга тўхталар эканлар, август ойининг бошида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирларининг учрашуви муваффақиятли ўтказилганидан ғоятда мамнун эканларини таъкидладилар. Ушбу форматдаги амалий ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий тузилмалар, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Давлатимиз раҳбари шу кунларда Туркиянинг Коня шаҳрида ўтаётган ва ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этаётган бешинчи Ислом бирдамлиги ўйинлари юксак даражада ташкил этилганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+18.97° app.переменная облачность
Валюта курси
11004.94
USD -9.07
10783.74
EUR 108.96
192.98
RUB 1.18
1