АсосийСИËСАТ

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни, шунингдек, мамлакат олдида турган якуний вазифалар муҳокама қилинди.

'Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни, шунингдек, мамлакат олдида турган якуний вазифалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Нгози Оконжо-Ивеалага Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёнини доимий қўллаб-қувватлаб, экспертлик кўмаги кўрсатаётгани учун миннатдорлик билдирди.

“Бу йўлнинг катта қисмини босиб ўтдик. Бундан кейин шиддатимизни сусайтирмасдан, бошланган ишни ниҳоясига етказишимиз жуда муҳим”, — деди Президент Администрацияси раҳбари.

    Бошқа янгиликлар

    Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди - Darakchi.uz