АсосийСИËСАТ

Андижонда 100 та маҳаллада “Янги Ўзбекистон қиёфаси” яратилади

Келгуси йил Андижон вилоятида 100 та маҳаллада “Янги Ўзбекистон қиёфаси”ни яратиш бўйича режа ишлаб чиқилади.

'Андижонда 100 та маҳаллада “Янги Ўзбекистон қиёфаси” яратилади'ning rasmi

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Давлат раҳбари маҳаллалар ободлиги ҳар бир инсоннинг меҳнати ва дахлдорлиги билан яратилишини таъкидлади. Маҳалла фаоллари ва нуронийлар кўчаларни обод қилиш, ариқларни тозалаш, хонадонлар атрофига дарахт ва гуллар экишда бош-қош бўлиши муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, бундай ишлар ёшларда ўз маҳалласи, кўчаси ва юртига меҳр ҳамда масъулиятни кучайтириши таъкидланди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти тингланиб, андижонликлар билан мулоқот қилинди.

    Бошқа янгиликлар

    Андижонда 100 та маҳаллада “Янги Ўзбекистон қиёфаси” яратилади - Darakchi.uz