АсосийСИËСАТ

Бизнеси қисқарган тадбиркорга маҳалла солиқчиси ёрдам беради

Корхона даромади ёки иш ўринлари қисқарса, маҳалла солиқчиси унинг олдига бориб, муаммони ўрганади ва ечим топиш бўйича таклиф киритади.

'Бизнеси қисқарган тадбиркорга маҳалла солиқчиси ёрдам беради'ning rasmi

Вилоятда айрим корхоналарнинг айланмаси ва иш ўринлари қисқаргани, қатор тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатгани қайд этилди.

Шу муносабат билан солиқ идоралари нафақат солиқ тушумларини таъминлаши, балки тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ва иш ўринларини сақлаб қолишга ҳам кўмаклашиши зарурлиги таъкидланди.

Белгиланган тартибга кўра, даромади ёки иш ўринлари камайган корхонага маҳалла солиқчиси бориб, вазиятни ўрганади. У ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла банкири билан биргаликда солиқ тўловини кечиктириш, кредит муддатини узайтириш, айланма маблағ билан таъминлаш, бозор ёки экспорт масалаларида кўмаклашиш бўйича туман штабига таклиф киритади.

Бунда ҳар бир бизнеснинг даромадга чиқиш муддати ва фаолият хусусияти инобатга олинади.

Шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш маҳалла солиқчилари фаолиятини баҳолаш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашда асосий самарадорлик мезонларидан бири этиб белгиланади.

    Бошқа янгиликлар

    Бизнеси қисқарган тадбиркорга маҳалла солиқчиси ёрдам беради - Darakchi.uz