Sevimli

Жиззахда 3 ёшли қизалоқ калтакланиши оқибатида вафот этди

ЖИНОЯТ 16.08.2022, 16:58
Жиззахда 3 ёшли қизалоқ калтакланиши оқибатида вафот этди

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 3 ёшли қизалоқ олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этди. 

Бош Прокуратуранинг darakchi.uz'га маълум қилишича, марҳум қизалоқни қариндоши калтаклаб, оғир тан жароҳати етказган.

"2019 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди Ш.Қ га қасддан оғир тан жароҳати етказганлиги оқибатида, вояга етмаган Ш.Қ ўзига келмасдан, 13 август куни шифохонада вафот этган" дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, қизчанинг онаси Туркияга 2020 йил ишлаш учун кетган. Қизини қариндошининг қарамоғига қолдирган. 

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда мазкур жиноят ишлари бўйича вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговнинг бориши устидан вилоят прокурори томонидан алоҳида назорат ўрнатилган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+23.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
11010.33
USD 30.32
10851.78
EUR -52.47
183.58
RUB 2.47
1