АсосийЖИНОЯТ

Фарғонада 65 млн сўмлик оздирувчи қаҳва сотувчиси ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

'Фарғонада 65 млн сўмлик оздирувчи қаҳва сотувчиси ушланди'ning rasmi

Фарғонада таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотлари ва биологик қўшимчаларни 65 млн сўмга сотаётган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида тезкор тадбир ўтказган.

Тадбир давомида фуқаро шартли харидорга олдиндан келишилган 65 млн сўм эвазига озиш учун мўлжалланган 4 турдаги қаҳва ва биологик қўшимчаларни сотаётган вақтда қўлга олинган.

Шундан сўнг, унинг кўрсатмасига асосан Ўзбекистонда бўлиб турган хорижий давлат фуқароси ҳам ушланган ва тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Экспертиза хулосасига кўра, 2 турдаги қаҳва маҳсулотларининг жами 4 860 донаси таркибида кучли таъсир қилувчи “сибутрамин” моддаси мавжудлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Фарғонада 65 млн сўмлик оздирувчи қаҳва сотувчиси ушланди - Darakchi.uz