АсосийЖИНОЯТ

Наманганда Халқ қабулхонаси ходими 1500 доллар пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Наманганда Халқ қабулхонаси ходими 1500 доллар пора билан ушланди'ning rasmi

Наманган шаҳрида Халқ қабулхонаси бош мутахассиси вазифасини бажарувчи ходим 1500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳар Халқ қабулхонаси бош мутахассиси вазифасини бажарувчи Х.Д. ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга кўра, у муқаддам судланган бўлиб, Янги Наманган тумани ҳудудидаги 4 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун фуқаро Х.О.га ажратиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилган.

Х.Д. мазкур пулни хизмат хонасида олаётган вақтда ушланган.

    Бошқа янгиликлар

    Наманганда Халқ қабулхонаси ходими 1500 доллар пора билан ушланди - Darakchi.uz