Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида беш нафар фуқаро номига имтиёзли кредит расмийлаштириб, маблағларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Ғаллаорол тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Хонимқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси С.Х., тижорат банкининг Ғаллаорол банк хизматлари маркази масъуллари ва бошқалар беш нафар фуқаронинг электрон имзосини қўлга киритгани аниқланган.
Улар фуқаролар номига жами 219 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратиб, маблағларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.






