1

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқаруви раиси “Uzbekistan GTL” заводидаги синтетик ёқилғи маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганди ва авиакеросин ишлаб чиқариш режалаштирилди

ИҚТИСОДИЁТ 31.08.2022, 17:08
“Ўзбекнефтгаз”: Бошқаруви раиси “Uzbekistan GTL” заводидаги синтетик ёқилғи маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганди ва авиакеросин ишлаб чиқариш режалаштирилди

“Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари синтетик ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши ҳолати ўрганиш мақсадида “Uzbekistan GTL” заводида бўлди.

Ташриф чоғида импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёларини ишлаб чиқарилиши, маҳсулотни сақлаш, сотиш ҳамда етказиб бериш жараёнлари билан танишиб чиқилди ва бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳолати таҳлил этилди. 

“Uzbekistan GTL” заводида мавжуд генераторлардан ишлаб чиқарилаётган электр энергиясидан Шўртан газ кимё мажмуаси технологик жараёнларини ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси объектларини, “BATEMAN”, “КМПО” ва “Шимолий Нишон” сиқув компрессор станцияларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳолати ҳам ўрганилди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари заводининг марказий бошқарув биносида жойлашган замонавий бошқарув панеллари орқали заводдаги ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон эксплуатация қилиш технологик тизими билан яқиндан танишиб чиқди.

Заводнинг марказий лабораторияси биносида жойлашган замонавий қурилма ва асбоблар орқали заводда ишлаб чиқарилаётган “GTL” дизел ёқилғиси Euro-6 (ЕN15940) Европа экологик стандарти ва “O'zDSt EN 15940:2022” миллий стандартининг юқори талабларига жавоб беришини тизимли ва доимий равишда олиб бориладиган лаборатория таҳлил жараёнлари билан яқиндан танишиб чиқилди.

Ҳозирги кунда Uzbekistan GTL заводида тўлақонли равишда маҳаллий ва халқаро талабларга жавоб берадиган синтетик дизель маҳсулоти ишлаб чиқарилиб келинмоқда ва истеъмолчиларга мунтазам етказиб берилмоқда.

Бошқарув раисинг топшириғига асосан, кейинги босқичда синтетик авиакеросин ишлаб чиқариш жараёнларини жаддалаштириш ва халқаро стандарт (ASTM D-7566) ҳамда техник талабларига мос бўлган синтетик авиакеросин ишлаб чиқаришни бошлаш бўйича топшириқлар берилди.

Бунинг учун ҳозирда асосий технологик қурилмаларининг ишлаб чиқариш режимлари ташриф буюриши режалаштирилган лицензиар “Сасол” ва “Шеврон” компаниялари вакиллари билан биргаликда якунлаш бўйича кўрсатмлар берилди.

Ташриф якунида, масъулларга синтетик ёнилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши узлуксизлигини таъминлаш, истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли ёнилғи маҳсулотларни етказиб берилиши тўлиқ ҳамда доимий назоратда бўлиши кераклиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, GTL заводида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газ қайта ишланиб, 1,5 млн тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1