Актёрлар ролни қўлдан чиқармаслик учун от  минишни билмаса ҳам, биламан дейишади (видео)

МАДАНИЯТ 31.08.2022, 17:45
Актёрлар ролни қўлдан чиқармаслик учун от  минишни билмаса ҳам, биламан дейишади (видео)

 “Қўқон шамоли” киносининг  режиссёри Дилмурод Масаидов фильмни съёмка жараёнидаги хавфли вазиятлар ҳақида гапириб берди.

Режиссёр съёмка жараёнларидаги қийинчиликлар ҳақида гапирар экан, актёрларнинг ролни қўлга киритиш учун ҳатто ёлғондан ҳам қайтмаслигига урғу берди.  

"Ўзбек киноси тарихий фильмлардан умуман бўмасада, анча чиқиб қолган, – дейди у. – Актёрларимиз от минишни билмайди. Мен ўзим ҳам актёрман. "Машина бошқаришни биласизми?", деса ролни қўлдан чиқармаслик учун "ҳа" деймиз. От минишни биласанми? деса, "Жаа, каскадёрмасман-у, миниб тураман", деган жавобни айтишади.Бу "минишни билмайди", дегани. Бундай жавобдан ролни йўқотишни хоҳламаётганлигини тушинаверинг."

Режиссёрнинг айтишича,  “Қўқон шамоли” киносида  Умархон образини яратган қаҳрамон Илҳом Бердиев от минишни била туриб, ушбу фильм учун 1,5 ой отни йўрғалатиб, унга сув бериб, уни ўзига ўргантганлигига қарамай съёмканинг биринчи кунида, биринчи кадрда-ёқ, ҳалокатга учрайди. Съёмка жараёнида кино қаҳрамони Умархон акасини ўлдирган қотиллардан отда қочаётган саҳнада ерга йиқилади. 

" Бу шунчаки йиқилишмас. Отлар югурганда чанглар кўтарилиб, тўзондан ҳеч нарсани кўрмай қолганидан шохга отнинг тезлигида келиб урилиб, йиқилди. Мен тамом бўлдим. Ўйладимки, Умархон энди қайта кадрга қайтолмайди, деган фикр ўтди ҳаёлимдан", – дейди  Дилмурод Масаидов.

Таъкидланишича, актёр уч кун жонлантириш бўлимида ётади. Поп тумани шошилинч тез тиббий ёрдам ходимлари уни ўн кунда кадрга қайта кироладиган қилиб соғайтириб, жонлантириб беради. Режиссёр бунинг учун туман шифокорларига ўз миннатдорчилигини билдирди.  

Маълумот учун: “Қўқон шамоли” фильми Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Dilshoh Media” киностудияси томонидан Дилмурод Масаидов режиссёрлигида суратга олинган. Унда ХIX аср бошида Қўқон хонлигидаги ички зиддиятлар, Қўқон хони Олимхоннинг ва укаси Умархоннинг сиёсий ҳаракатлари, сарой атрофидаги воқеалар акс эттирилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1