Таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг юлдузли меҳмонларидан бирига айланади. У Туркия делегацияси таркибида Тошкентга ташриф буюради ва бошқа турк актёлари билан бирга кинофестивалнинг асосий тадбирларида иштирок этади.
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Форумлар саройида тантанали равишда очиладиган "Турк киноси кунлари" шулар жумласидандир. Бу ҳақда Кинемотография агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Туркия делегацияси Тошкентда бир қатор фильмлар намойишини ўтказиб, 16 сентябрь куни Урганч шаҳрига жўнаб кетади ва у ерда ҳам 2 кун давомида ўз фильмларини намойиш этади.
Тошкент халқаро кинофестивалининг Бош директори бу ишларда берилган кўмак учун Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ташаккур айтди.
"Тошкент шаҳар ҳокимлигига турк сериаллари юлдузларининг кинофестивалга келишини ташкил қилганлиги учун уларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ишончим комилки, уларнинг ташрифи кўплаб мухлисларни қувонтиради", – деди Фирдавс Абдухолиқов.