1

Artel дунёнинг биринчи рақамли халқаро савдо кўргазмасида иштирок этди

ИҚТИСОДИЁТ 07.09.2022, 09:51
Теглар: Artel, IFA Berlin — 2022
Artel дунёнинг биринчи рақамли халқаро савдо кўргазмасида иштирок этди

Artel компанияси Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган "IFA Berlin — 2022” электроника ва маиший техника маҳсулотлари халқаро кўргазмасида иштирок этди.  

Жорий йилнинг 2-6 сентябрь кунлари бўлиб ўтган мазкур кўргазмада дунёнинг етакчи компаниялари иштирокчиларга электротехника ва электроника соҳасидаги сўнгги ишланма ва янгиликларни тақдим этди. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда “Ўзелтехсаноат” уюшмаси ташаббуси билан мазкур кўргазмада ўзбекистонлик маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам қанташди.

30 дан ортиқ павилионларда дунёнинг машҳур брендлари билан бир қаторда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи остидаги маҳсулотлар ҳам ўрин олган. Кўргазмада янги ва инновацион ишланмалар ҳамда маҳсулотлар намойиш қилиниб, иштирокчиларда Artel савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган маиший техника воситалари ҳам катта қизиқиш уйғотди.

IFA савдо кўргазмасининг ўзига хослиги шундаки, бунда ишбилармон гуруҳлар ҳамкорларни топишда қулайлик яратиш мақсадида бир қатор бўлинмалар ташкил этилган. Жумладан, IFA NEXT глобал инновацион марказда қатнашчилар соҳа мутахассисларидан илғор бизнес ғоялар, улар тўғрисидаги тадқиқотлар, билим ҳамда маълумотларга эга бўлибгина қолмай, стартаплар ва йирик чакана савдо марказлари вакиллари билан учрашиш имконига ҳам эга бўлишди.

Маълумот учун, IFA маиший электроника бўйича дунёдаги 1-рақамли кўргазма бўлиб, қарийб юз йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинади. У илк бор 1924 йил 4 декабрда Берлин шаҳрида бўлиб ўтган. Ўшандаёқ кўргазма муваффақиятли старт олган эди. Шундан сўнг, ҳар йили анъанавий ўтказишга қарор қилинган. Кўп ўтмай кўргазма катта нуфузга эга бўлди ва 1930 йилда IFAни Алберт Эйнштейн табрик нутқи билан очиб берган.

Artel компаниясининг ана шундай нуфузли кўргазмаларда иштирок этиши янги ҳамкорлар билан учрашув ва муҳим иқтисодий шартномаларни имзолаш имконини беради. Қолаверса, унинг жаҳон маиший техника бозорида ўзига хос ўринга эгалиги ҳамда ишлаб чиқараётган маҳсулотлари халқаро стандартлар талабига тўла жавоб беришини яна бир бор исботлайди.

 

Шарҳлар

Artel компанияси оғир шароитда ёлғиз яшаётган бешариқлик онахонга маиший техника тўпламини совға қиладиган бўлди (видео)

16.12.2022, 13:43

Бундан бир неча кун аввал darakchi.uz’да Фарғона вилояти Бешариқ тумани “Қўрғонча” ҚФЙда яшовчи 71 ёшли онахоннинг оғир яшаш шароити, абгор аҳволга келиб қолган уйи, туман...
Artel Россиядаги энг йирик сотув тармоғи бўлган “M.Video-Eldorado” билан шартнома имзолади

07.07.2022, 18:12

Жорий йилнинг 24 июнь куни Россиянинг электроника ва маиший техника бозоридаги энг йирик чакана сотувчиларидан бири ҳисобланган “M.Video-Eldorado” гуруҳи бошқарув директори Сергей Ли Artel компнаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1