Sevimli

18 та медални қўлга киритган курашчилар Ўзбекистонга қайтиб келишди

СПОРТ 11.09.2022, 11:01
18 та медални қўлга киритган курашчилар Ўзбекистонга қайтиб келишди

Кеча Тошкент халқаро аэропортида жорий йил 4-8 сентябрь кунлари Таиландда кураш бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида муносиб иштирок этиб қайтган спортчилар тантанали кутиб олинди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Кутиб олиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси, ота-оналар ва ОАВ ходимлари кутиб олишган.

Чемпионатда қитъанинг 12 давлатидан 100 нафардан зиёд иқтидорли полвонлар ғолиблик учун беллашган.

Мусобақада иштирок этган ҳамюртларимиздан 13 нафари шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишнинг уддасидан чиқишган. Шунингдек, Осиё чемпионатида яна битта кумуш ҳамда 4 та бронза медалини қўлга киритган ёш курашчилар умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+23.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
11010.33
USD 30.32
10851.78
EUR -52.47
183.58
RUB 2.47
1