1

Озарбайжон Халқ артистлари Ўзбекистонда концерт беришади

МАДАНИЯТ 12.09.2022, 19:46
Озарбайжон Халқ артистлари Ўзбекистонда концерт беришади

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг хабар беришича, халқ артистлари,  опа-сингил Гуляног ва Гуляз Маммадова Тошкентда бўлиб ўтадиган "Ипак йўлининг дурдонаси" номли Халқаро Кино Фестивалида иштирок этишади. Шу билан бирга, улар Озарбайжон Маданият Маркази томонидан  ташкил этиладиган "Улуғлардан улуғимсан Ватаним" номли катта концерт дастурида чиқиш қилишади. Тадбир Тошкент шаҳри ва Бектемир туманида бўлиб ўтади.

Маълумотга кўра, бу Гуляног Маммадованинг Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти унвонига сазовор бўлгандан кейинги Ўзбекистондаги илк концертидир.

Эслатиб ўтамиз, халқ артистлари Гуляног ва Гулёз Маммадова 14 сентябрь куни Тошкентда очиладиган "Ипак йўлининг дурдонаси" номли Халқаро Кино Фестивалида дунёнинг машҳур артистлари, кино арбоблари билан, шунингдек, таниқли санъат арбоблари билан бирга қизил гиламчадан юришади.  

15 сентябрь куни халқ артистлари опа-сингил Гуляног ва Гулёз Маммадовалар Халқаро Кино Фестивали доирасида Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида очиладиган "Озарбайжон киноси кунлари" тадбирида концерт дастурини намойиш этадилар.  

Шуни таъкидлаш жоизки, 16 сентябрь куни эса Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳридаги марказий саройда ҳам халқ артистларининг концерт дастури намойиши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1