Андижонда эркак ўз хотини, қайнонаси ва 16 ёшли қайнукасини пичоқлади

ЖИНОЯТ 14.09.2022, 13:58
Андижонда эркак ўз хотини, қайнонаси ва 16 ёшли қайнукасини пичоқлади

Ижтимоий тармоқларда Избоскан туманидаги 22 ёшли аёл ўз эри томонидан ўлдирилганлии, қизни ҳимоясига чиққан унинг онаси ва укаси ҳам пичоқлангани тўғрисида хабарлар тарқалди.  Ушбу хабарларни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов “Darakchi.uz”га тасдиқлади. 

Прокуратура вакилининг маълумотларига кўра, 12 сентябр куни соат 22:00 ларда Избоскан тумани “Тўркўл” МФЙда яшовчи У.С. туман ИИБга мурожаат қилиб, қўшнисининг хонадонида жанжал овозини эшитиб чиққани ва ерда хонадон эгаси М.Р. ҳамда унинг қизи Ш.Р.нинг қонга беланиб ётганини кўргани тўғрисида хабар берган. Ҳодиса жойига вилоят прокурори, унинг ўринбосари, ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими вакиллари, туман прокурори, вилоят ИИБ бошлиғи ва тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб борган.

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари давомида “Тўрткўл” МФЙда яшовчи 32 ёшли А.А. оилавий келишмовчиликлар туфайли онасининг уйида яшаб келаётган турмуш ўртоғи 22 ёшли Ш.Р. ва 1 ёшли фарзандини билан кўриш учун борганлиги аниқланган. У фарзандини кўришга қаршилик қилган қайнонаси М.Р. ва рафиқаси Ш.Р. билан жанжаллашиб қолгач, ўзи вақтинча ишлаётган сомсахонадан хўжалик пичоғини олиб келган ва қайнонаси ҳамда хотинини, кейинчалик жанжалга аралашган 16 ёшли қайнукасини пичоқлаб, воқеа жойидан яширинган. Етказилган тан жароҳатлари оқибатида она ва қиз воқеа жойида вафот этган. Қайнукаси эса туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қими “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича терфов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1