АсосийЖИНОЯТ

Умра зиёратини ноқонуний ташкил этишга уриниш ҳолати аниқланди

Бунинг эвазига у фуқаролардан 4 800 АҚШ доллари талаб қилган.

'Умра зиёратини ноқонуний ташкил этишга уриниш ҳолати аниқланди'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1956 йилда туғилган, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят учун судланган шахс Умра зиёратини ташкил этиш ваколатига эга бўлмагани ҳолда, Оқдарё туманида яшовчи 4 нафар фуқарони Саудия Арабистонига зиёратга юборишни ваъда қилган.

Бунинг эвазига у фуқаролардан 4 800 АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур шахс 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Умра зиёратини ноқонуний ташкил этишга уриниш ҳолати аниқланди - Darakchi.uz