1

Улуғбек Қодировнинг кутилмаган ташрифи, қизил йўлакда йиқилган санъаткорлар, ўзбек мухлислари қуршовида қолиб кетган Бурак Ўзчивит...

МАДАНИЯТ 15.09.2022, 00:45
Теглар: Ипак йўли дурдонаси, Тошкент халқаро кинофестивали
Улуғбек Қодировнинг кутилмаган ташрифи, қизил йўлакда йиқилган санъаткорлар, ўзбек мухлислари қуршовида қолиб кетган Бурак Ўзчивит...

Аввал хабар берганимиздек, 13-18 сентябрь кунлари “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилмоқда.

Бугун, 14 сентябрь куни мазкур нуфузли тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кинофестивалга дунёнинг қатор мамлакатларидан машҳур юлдузлар ташриф буюрди. Меҳмон ва мезбон ижодкорлар анъанага кўра қизил йўлакдан ўтишди.

Эътиборлиси, ўзбек саъатининг бир қатор буюк дарғалари ҳам жараёнда қатнашиб, қизил йўлак бўйлаб биринчилардан бўлиб ҳаракатланишга таклиф этилди.

Йўлакда машҳур блогерлардан тортиб, таниқли, эл севган актёрларгача — ҳамма-ҳаммани учратиш мумкин. 

Қизил йўлакда кутилмаган ҳодиса рўй берди: икки нафар эркак актёр йўлак бўлаб кетаётган вақтида йиқилиб тушди. 

Яқинда премьераси бўлиб ўтган ва айни кунларда Ўзбекистон кинотеатрларида намойиш этилаётган "Барон-2. Соғинч" фильмининг бош қаҳрамони — қозоғистонлик актёр Тауекел Муслим мухлислар томонидан жуда яхши кутиб олинди. Актёр йўлак бўйлаб ўз мухлислари билан суратларга тушиб борди. 

Кинофестивалга ўзбек санъаткорларидан иборат жуфтликларлар ҳам ташриф буюди. Райҳон Уласенова турмуш ўртоғи билан, Шаҳзода Муҳаммедова ҳам ўз ёри билан, Асал Шодиева ва Шохруҳхон жуфтлиги шулар жумласидан. Бироқ Муқаддас Саъдуллаеванинг ёнида Йигитали Мамажонов кўринмади. 

Шунингдек, кечада Улуғбек Қодиров ва Алишер Узоқов ҳам кўриниш берди.

Афсонавий америкалик актёр Арманд Ассанте ва Сергей Безруков асосий меҳмонлардан бири бўлди. 

Тадбирнинг энг кутилмаган онлари қизил йўлакчи бўйлаб ҳаракатланган Бурак Ўзчивит ташрифи вақтида юз берди. Туркиялик актёр ўзбек мухлсилари қуршовида қолиб кетди.

Кинофестивалнинг очилиш маросимида дастлаб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фестиваль иштирокчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. 

Бошловчлик қилаётган америкалик актёр Арманд Ассанте роль ижро этилган филмлар кетма-кетлиги намойиш этилди. 

Сўнгра актёрга жаҳон кинематографиясига қўшган ҳиссаси учун махсус соврин топширилди.

Жараёнлардан сўнг, Кинемотография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов мазкур — ХIV Тошкент халқаро кинофестивалини очиқ деб эълон қилди.

Шарҳлар

Фестиваль олдидан ўзбек киносига ҳисса қўшганларни хотирладик—Жалолиддин Сафоев

27.09.2021, 12:14

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 сентябрь — 3 октябрь кунлари “Ипак йўли дурдонаси” XIII халқаро Тошкент кинофестивали бўлиб ўтади. Шу муносабат билан бугун эрта тонгда Ўзбекистон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1