1

Тошкентда "Озарбайжон киноси кунлари"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди (фото)

МАДАНИЯТ 16.09.2022, 20:41
Тошкентда "Озарбайжон киноси кунлари"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди (фото)

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида "Ипак йўли дурдонаси" XIV Тошкент Халқаро кинофестивали доирасида Тошкент ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтадиган "Озарбайжон киноси кунлари"нинг очилиши бўлиб ўтди.

Кинематография агентлиги, Озарбайжон Маданият Вазирлиги ва Озарбайжон Маданият Марказининг ташаббуси билан ўтказилган тадбирда иштирокчилар дастлаб марказдаги Ҳайдар Алиев ҳайкали пойига ва шаҳидлар боғига  гулдасталар қўйдилар.  

Тадбирнинг очилиш маросими аввалида Арманистон билан Озарбайжон чегарасида содир бўлган провокация натижасида сўнгги кунларда ҳалок бўлган шаҳидлар хотираси бир дақиқалик сукут билан ёдга олинди.  

Тадбирда сўз олган Халқ артисти Гулянаг Маммадова Ўзбекистон Халқ артисти унвони билан тақдирлангани учун Ўзбекистон халқига ва Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдириб, фестиваль ишига муваффақиятлар тилади.  

Тадбирда фильмлар намойиши ҳам бўлиб ўтди. Кинорежиссёрлар Аёз Салаевнинг "Эр" ва Илгар Нажафнинг "Суғра ва унинг ўғиллари" фильмлари намойиш этилди. Икки режиссёр ҳам ўзлари яратган фильмлари ҳақида маълумот беришди.  

Ҳар икки фильм ҳам фестивалга ташриф буюрганлар орасида катта қизиқиш уйғотди ва режиссёрлар тадбир иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлди.  

Маълумот учун, Халқаро кинофестивалнинг давоми сифатида фильмлар 17 сентябрь куни Бухоро шаҳрида намойиш этилади.

Ойбек Шукуров, мухбир

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1