1

“Ўзбекистон. Уфқга назар солмоқ"

МАДАНИЯТ 18.09.2022, 11:04
“Ўзбекистон. Уфқга назар солмоқ"

 “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивалининг ёпилиш кунида Валдис Пельш томонидан суратга олинган фильм намойиши бўлади.

Кинемотография агентлиги буни маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур кинокартина "Eriell Group" нефтесервис компанияси ҳомийлигида суратга олинган. У ўзбек ва рус киноижодкорлари ҳамкорлигининг ёрқин намунасидир.

2Бу фильм юртимиз муҳити қабраб олган: энг бой тарихий қадриятлар, серқуёш заминнинг иссиқлиги", — дея изоҳ берилади агентлик хабарида.

Таъкидланишича, фильмда Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти яққол кўрсатиб берилган. 

"Мамлакатнинг барча жабҳаларини ўзида мужассам этган мана шундай қизиқарли уйғунлик Ўзбекистон энергетика вазири, спорт ва туризм вазири, экспертлар, талабалар ва бошқа кўплаб қизиқарли шахслар билан бўлган мазмунли суҳбатлар билан ҳам янада сайқалланди", — дейилади хабарда.

Фильмнинг намойиши томошабинлар учун ҳиссиётга бой ва ёрқин бўлишини ваъда қилинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1