Хаста боласини калтаклаган самарқандлик аёлнинг қайнонаси келинини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишни талаб қилди(видео)

ЖИНОЯТ 23.09.2022, 16:00
Хаста боласини калтаклаган самарқандлик аёлнинг қайнонаси келинини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишни талаб қилди(видео)

Ижтимоий тармоқларда аёл ёш гўдагига шафқатсиз муносабатда бўлаётгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу воқеанинг "қаҳрамони" – самарқандлик аёлнинг бу ҳатти-ҳаракатлари кенг жамоатчилик томонидан катта муҳокамаларга сабаб бўлган эди. 

Мазкур воқеа судда ўрганилди.  

Суд залида аёлнинг қайнонаси келинини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишни талаб қилди. Жабрланувчи сифатида келган қайнона келинини меҳрсизликда айблади.

Воқеани тасвирга олган аёл ҳам судга чақиртирилди. Гувоҳ тасвирни тарқатганлиги учун ўзини айбдор ҳам ҳисоблаётганлигини маълум қилди.  Аёлнинг турмуш ўртоғи ўз кўрсатмасида хотинини аслида фарзандларига меҳрибон эканлиги айтган.  

Томонлар тинглангач, Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг судьяси ўз боласини ваҳшийларча урган онага нисбатан суд ҳукмини ўқиди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+-1.03° tumanli
Валюта курси
11228.08
USD 24.95
11723.24
EUR 119.04
183.66
RUB -0.25
1