Коронавируснинг кам учрайдиган аломатлари маълум бўлди

САЛОМАТЛИК 28.09.2022, 16:48
Коронавируснинг кам учрайдиган аломатлари маълум бўлди

Ҳозирда коронавируснинг энг кам учрайдиган белгилари кўнгил айниши, диарея ва қусишдир. Бу ҳақида вирусолог, тиббиёт фанлари номзоди Павел Волчков айтиб ўтди.

"Юқори нафас йўллари инфекцияси билан ошқозон-ичак трактининг билвосита инфекцияси мавжуд. Бу ошқозон-ичак трактининг иммун реакцияси билан бирга бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда коронавирусни кўнгил айниши, диарея ва қусиш аломатлари орқали аниқлаш мумкин. Лекин бу аломатлар жуда кам учрайди", деди П. Волчков.

Шунингдек, коронавирус бошқа инфекцияларнинг юзага чиқишига сабаб бўлиши мумкин, дея қўшимча қилди вирусолог.  

"CОVID узоқ давом этса унга бактериал инфекция қўшилиши мумкин, бу эса касалликни кучайтиради. Масалан, бактериал пневмонияга олиб келиш эҳтимоли мавжуд. Афсуски, бу ўлимга олиб келиши мумкин", деди у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+-1.03° tumanli
Валюта курси
11228.08
USD 24.95
11723.24
EUR 119.04
183.66
RUB -0.25
1