"Apple"нинг ҳафсаласи пир бўлди

HI-TECH 28.09.2022, 21:52
"Apple"нинг ҳафсаласи пир бўлди

iPhone 14’га бўлган талаб кутилганидек эмас.

Американинг Apple Inc компанияси талабнинг пастлиги сабабли янги iPhone 14 моделларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш режаларидан воз кечди. Бу ҳақда “Zamon.uz” сайти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, компания етказиб берувчиларга жорий йилнинг иккинчи ярмида iPhone 14 ишлаб чиқаришни 6 миллионга ошириш ниятида эмаслигини айтди. 

Энг йирик смартфон бозори бўлган Хитойда iPhone' сотуви иқтисодий инқироз туфайли сўнгги пайтларда пасаймоқда. Сотувга чиқарилгандан кейин iPhone 14 буюртмалари сони ўтган йилнинг шу давридаги iPhone 13 буюртмалари сонидан 11 фоизга кам.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1