РФ раҳбари Владимир Путин Тожикистон президентини III даражали "Ватан олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирлади.
Бу бўйича тегишли фармон расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган.
“Россия Федерацияси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун Тожикистон Республикаси Президенти Раҳмон Эмомали III даражали "Ватанга хизматлари учун" ордени билан мукофотлансин” дейилади ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Эмомали Раҳмоннинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бироқ Тожикистон бу бўйича ҳеч қандай расмий муносабат билдирмаяпти.