Ўзбекистон қамоқхоналарида қанча маҳбус сақланаётгани очиқланди

ЖАМИЯТ 12.11.2022, 12:01
Ўзбекистон қамоқхоналарида қанча маҳбус сақланаётгани очиқланди

Ўзбекистонда мавжуд бўлган 54 та жазони ижро этиш колониясидан 18 таси ёпиқ турдаги, 25 таси манзил колония ва 11 таси тергов ҳибсхонларидир. Жазони ижро этиш тизимида 26 мингдан ортиқ, шундан 8 мингдан ортиғи манзил колонияда, 18 мингдан ортиқ маҳкумлар бошқа турдаги колонияларда жазо муддатини ўтамоқда.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, умумий, қаттиқ, махсус, турма тартибли ва тарбия муассасаларида сақланаётган шахсларнинг яқин қариндошлари билан телефон сўзлашувлари, учрашувлари ҳамда жўнатма қабул қилишлари сони қарийб икки баробар кўпайтирилди.

 Манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётганларнинг пенсия олиш ҳуқуқлари қонун билан белгиланди. 

Бундан ташқари, маҳкумларнинг илтимосига кўра узоқ муддатли учрашув қисқа муддатли учрашувга ёки масофали видео-учрашувга ёхуд телефон орқали сўзлашувга, қисқа муддатли учрашув эса масофали видео-учрашувга ёки телефон орқали сўзлашувга алмаштирилиши йўлга қўйилди. Жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг олис масофадан келувчи яқин қариндошлари оворагарчилигига барҳам бериш мақсадида масофали учрашув хоналари тайёрланди. Кам таъминланган оила вакили бўлган жазо муддатини ўтаётган шахслар юқори ҳақ тўланадиган ишларга жалб этилиши таъминланди.

Халқ томонидан “тоштурма” деб аталиб, салбий таърифланган УЯ 64/1 тергов ҳибсхонаси ёпилди, ўрнига халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган Тошкент вилоятининг Зангиота туманида янги 1-сон тергов ҳибсхонаси қурилиб, 2018 йилда фойдаланишга топширилди. “Жаслиқ” колонияси тугатилди ва унда сақланган маҳкумлар республиканинг бошқа колонияларига ўтказилди.

Таъкидланишича, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га жазони ижро этиш колонияларига ҳеч қандай монеликсиз кириш ҳуқуқи берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+0.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1