1

Ҳоким ва вазирлар 5 йилдан ортиқ бир лавозимда қолмайди

ЖАМИЯТ 12.11.2022, 19:04
Ҳоким ва вазирлар 5 йилдан ортиқ бир лавозимда қолмайди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги "Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинган давлат органлари ва ташкилотларида қуйидаги тартиб жорий этилади:

  • давлат фуқаролик хизматчилари мажбурий, режали ва режадан ташқари тартибда ротация қилинади;
  • давлат фуқаролик хизматчиларини ротация қилиш бир давлат органи доирасида ҳамда бошқа давлат органлари ўртасида амалга оширилади;
  • давлат фуқаролик хизматчиси ротация тартибида лавозимга тайинланганда танлов ўтказилмайди;
  • ротация тартибида лавозимга тайинланган давлат фуқаролик хизматчиларига ижтимоий кафолатлар ва тегишли компенсациялар белгиланади;
  • Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат фуқаролик хизматида мажбурий равишда ротация қилиниши лозим бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимлари мониторингини олиб боради.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 2023 йил 1 апрелга қадар «Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлилий тизими» дастурий-аппарат комплекси таркибидаги «hrm.argos.uz» автоматлаштирилган ахборот тизимида давлат фуқаролик хизматчиларини ротация қилиш жараёнини электрон юритиш имкониятини яратади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1