1

⚡️ “Пахтакор” 15 карра Ўзбекистон чемпиони бўлди

СПОРТ 12.11.2022, 19:25
⚡️ “Пахтакор” 15 карра Ўзбекистон чемпиони бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2021/22 йилги мавсуми ўз якунига етди.

Қизиқарли ва охирига қадар интрига сақланиб қолган чемпионатнинг сўнгги турида Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси бошқа бир пойтахт клуби «Бунёдкор»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 54 очко билан Ўзбекистон Суперлигасининг 15 карра чемпионига айланди.

Суперлигада Наманган вилоятининг «Навбаҳор» жамоаси 53 очко билан кумуш ва Қашқадарёнинг «Насаф» клуби 49 очко билан бронза медалларини қўлга киритди.

Клубда чемпионликлар сони 15 тага етди. Энди "Пахтакор" логотипидаги юлдузлари сони 3 та бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1