1

Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг маскотлари тақдим этилди

СПОРТ 14.11.2022, 19:30
Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг маскотлари тақдим этилди

Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси бўлажак мусобақанинг маскотларини расман таништирди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси буни эълон қилди.  

Унга кўра, фригия қалпоғи шаклидаги ўйинчоқлар мусобақаларнинг рамзи бўлади.

Фригия қалпоғи Буюк француз инқилобидаги рамзлардан бири ҳисобланади. Ўша даврдан бери у французлар учун “эркинлик” маъносини ифодалаб келган. Расмий манбаларнинг маълум қилишича, Париж-2024 ташкилий қўмитаси Ўйинларга мезбонлик қилиш орқали спорт, хусусан, Олимпия ўйинлари тарихида ўзига хос инқилоб қилишни кўзлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1