"UzAuto Motors", "Freedom Broker" ва Ўзбекистон Молия вазирлиги вакиллари 9 та шаҳарда оммавий тадбирлар ўтказади. Бу ҳақда компания хабар бермоқда.
Ушбу тадбирларда қуйидагиларни билиб олишингиз мумкин бўлади:
- Нима учун IPOда қатнашиш фойдали;
- "UzAuto Motors" акциялари қандай даромад келтириши мумкин;
- "UzAuto Motors" акцияларини қандай сотиб олиш мумкин.
Тадбирда қатнашишни истаганлар 1135 рақами орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Халқ IPOси ҳақида батафсил маълумотни ipo.ffin.uz сайтидан билиб олиш мумкин.