1

"Малика"да ишлайдиган опа-сингиллар топиб олган картасидан 60 миллион сўмни ечиб олди

ЖАМИЯТ 22.11.2022, 09:40
"Малика"да ишлайдиган опа-сингиллар топиб олган картасидан 60 миллион сўмни ечиб олди

Тошкентда ўзганинг пластик картсидан 60 миллион сўм маблағни ечиб олганлар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 2022 йил 8 ноябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи 21 ёшли А.А., Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида, жорий йилнинг 7 ноябрь куни унга тегишли бўлган пластик картасидан 58.984.000 сўм миқдоридаги пуллар номаълум шахс томонидан ечиб олинганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсларни аниқлашда ва уларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, ушбу жиноят опа-сингиллар, 27 ёшли З.Д. ва 18 ёшли З.М.лар томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан З.Д. ва З.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “б” ва «г» бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида, гумонланувчилар сўроқ қилинганларида, З.Д. мазкур пластик картани узи оператор бўлиб ишлайдиган “Малика” савдо мажмуасида жойлашган дўконидан топиб олганлигини, кейинчалик эса топиб олинган пластик карта тўғрисида ўзининг синглиси З.M.ga хабар бериб, биргаликда банкомат олдига бориб, таваккал қилиб парол тариқасида “7777” рақамини теришганликлари, шу тариқа пластик картани ҳимоя кодини билиб олиб, унда бўлган пулларини ечиб олишганликларини маълум қилишган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1