Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси маълум қилишича, ҳозирда вазият Россиянинг ваколатли идоралари ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий манбалари орқали кузатиб борилмоқда.
Жумладан, гумон қилинаётган касаллик лабораторияда тасдиқланган ёки тасдиқланмагани, эҳтимолий юқиш манбаи ва йўллари, беморнинг ҳаракатланиш йўналиши ҳамда у билан мулоқотда бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар ўрганилмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда ўта хавфли юқумли касалликларнинг мамлакат ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тегишли хизматларнинг эпидемиологик тайёргарлиги кучайтирилган.
Фуқаролардан тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслик ва вазиятга оид маълумотларни фақат расмий манбалар орқали кузатиб бориш сўралди.
Эпидемиологик вазиятда ўзгариш юз берган тақдирда, жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.






