1

Тошкент шаҳрида йил бошидан уйлар нархи 20%га, ижара нархи эса 43%га ошди

ИҚТИСОДИЁТ 24.11.2022, 13:30
Тошкент шаҳрида йил бошидан уйлар нархи 20%га, ижара нархи эса 43%га ошди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Кўчмас мулк бозорида юз берган ўзгаришлар бўйича шарҳ берди. 

Унга кўра, кўчмас мулк бозори таҳлили йил бошидан буён сотиш ҳажмининг 9,2%га ўсганини кўрсатди. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида уй-жойларнинг ўртача нархи қарийб 20%га ошди. Экспертларнинг фикрича, уй-жой ижарасига бўлган талабнинг ортиши октябр ойида савдо ҳажмининг бироз пасайишига хизмат қилди.

Октябрь ойида кўчмас мулк бозорида ёз ойларида бошланган савдонинг юқори фаоллиги бироз пасайиш билан ўрин алмашди. Бу орада кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони ўтган йилнинг октябр ойига нисбатан 4,3%га ошган.

Йил бошидан буён савдо ҳажмининг энг юқори ўсиш суръатлари Жиззах – 42%, Сирдарё – 29% вилоятларида ва Тошкент шаҳрида – 15% кузатилди. Куз бошларида уй-жой ижарасига бўлган талабнинг кескин ўсиши қайд этилган бўлиб, бу октябр ойида сотишнинг пасайишига хизмат қилди.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида уй-жой олди-сотди ҳажмининг бироз камайгани кузатилди (-72 та). Бунда пойтахтда октябрь ойида ўртача ижара нархи 17%га ошиб, 1 кв.м учун 10,5 долларни ташкил этди, йил бошидан эса бу кўрсаткич 43%дан зиёдга ортди.

Уй-жой ижара нархларининг энг юқори ўсиш суръатлари Олмазор – 49%, Яшнобод – 44%, Сергели – 34% ва Шайхонтоҳур – 33% туманларида қайд этилди. Уй-жой учун энг юқори ижара нархлари Шайхонтоҳур, Миробод ва Яккасарой туманларида қайд этилди. Нисбатан арзон нархлар Учтепа, Сергели ва Бектемир туманларида кузатилди.

Умуман олганда, йил бошидан буён уй-жой сотиш ҳажмининг ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,2%ни ташкил этди. Ҳисоб-китобларга кўра, октябр ойида республикада иккиламчи бозорда уй-жойларнинг ўртача нархи ўсиши 2,3%ни (сентябрда – 1,1%) ташкил қилди. Хусусан, йил бошидан буён иккиламчи бозорда 1 кв.м учун уй-жойнинг ўртача нархи 11,4%га ошди. Октябр ойида нархларнинг сезиларли ўсиши Сирдарё – 6,5%, Қашқадарё – 6,5% вилоятларида ва Тошкент шаҳрида – 4,6% кузатилди.

Тошкент шаҳрида иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг ўсиши 4,6%ни (сентябрда 1,7%) ташкил этди. Шу билан бирга, пойтахтда йил бошидан буён ўртача нархлар 19,8%га кўтарилган бўлиб, бу талабнинг, жумладан, чет эл фуқароларининг кириб келиши натижасида сезиларли даражада ошганини кўрсатди.

Нархлар бўйича энг юқори ўсиш суръатлари пойтахтнинг Яшнобод, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларида қайд этилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1