Бухорода аёл "ишқий муносабатлари" олинган видеони жазманининг хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, катта пул талаб қилди(видео)

ЖИНОЯТ 24.11.2022, 14:39
Бухорода аёл "ишқий муносабатлари" олинган видеони жазманининг хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, катта пул талаб қилди(видео)

Жондор туманида яшовчи 30 ёшли аёл ва шу туманда яшовчи 1994 йилда туғилган эркак  билан яширинча ишқий муносабатга киришади. 

Бухоро вилояти ИИБнинг маълум қилишича, аёлнинг асли нияти бошқа бўлган. Эркак билан биргаликда яширинча қилган жинсий алоқа жараёнини шахсий телефонига видео тасвирга олиб, ушбу видео тасвирни эркакнинг оила аъзоларига кўрсатиш ҳамда турмуш ўртоғидан ажратиб юбориш билан қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан 200 миллион сўм миқдоридаги пулларни талаб қилади. Лекин унинг ўйлагани амалга ошмади.

2022 йил 12 ноябрь куни Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу товламачи аёл кимёвий ишлов берилган 99 миллион 600 минг сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+-0.03° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1