Луврдаги Ўзбекистон кўргазмасини томоша қилиш учун турнақатор навбат юзага келди (фото)

МАДАНИЯТ 24.11.2022, 17:56
Луврдаги Ўзбекистон кўргазмасини томоша қилиш учун турнақатор навбат юзага келди (фото)

Хабарингиз бор, 23 ноябрдан бошлаб Париждаги Лувр музейида «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси очилди.

Кўргазма Европа жамоатчилиги орасида катта қизиқиш уйғотди. Шу кунларда Ўзбекистон тарихи ва маданий ҳаёти акс этган экспонатларни кўриш учун музейда катта навбат ҳосил бўлган. 

Қайд этиш керакки, келгуси йилнинг март ойига қадар давом этадиган кўргазма ҳар куни 20 минг сайёҳни қабул қилмоқда. Бу эса Ўзбекистонни бутун дунёга танитишда катта ҳисса қўшади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1