Бировнинг шахсий видео ва фотосуратларини интернетда тарқатиб шарманда қилмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

ЖИНОЯТ 24.11.2022, 19:05
Бировнинг шахсий видео ва фотосуратларини интернетда тарқатиб шарманда қилмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди

Унда, фуқаро З.Х.(муқаддам судланган) бошқа бир фуқаро А.Ж.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган видео ва фотосуратларини интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқатиб юбориши билан қўрқитиб, эвазига ундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1