1

Андижонда 7-синфда ўқувчи қиз ўқитувчисини калтаклади (видео)

ЖАМИЯТ 25.11.2022, 11:14
Андижонда 7-синфда ўқувчи қиз ўқитувчисини калтаклади (видео)

Ижтимоий тармоқларда тарқалган 7-синфда ўқувчи қиз ўқитувчисини тепиб, ҳақорат қилган видеоҳавола тарқалди. Ҳолатга Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси муносабат билдирди.

Муносабатда айтилишича, ушбу ҳолат Улуғнор тумани ХТБ тасарруфидаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Б.Х. ҳамда мазкур мактабнинг 7-синф ўқувчиси Н.С. ўртасида бўлиб ўтган.  

Б.Х. жорий йилнинг 22 ноябрь куни 4-соатда 7-“Б” синфда тарих фанидан дарс ўтиш жараёнида шу синф ўқувчиси Н.С. билан тортишиб қолган, бу тортишув шу дарс жараёнида бартараф бўлган. 

Шундан сўнг, Б.Х. 5-соатда 5-“Б” синфда тарих фанидан дарс ўтаётган вақтида 7-синф ўқувчиси Н.С. Б.Х.нинг дарс ўтаётган синф хонаси эшигини очиб-ёпиб ўқитувчининнг дарс ўтишига халақит берган. Б.Х. ўқувчи Н.С.га “Нимага дарсга халақит беряпсан?” деб танбеҳ бериб, ўқувчининг шахсиятига тегувчи сўзлар билан ҳақорат қилган. Х.Б. дарсдан сўнг ўқитувчилар ҳонасига кирган вақтда ўқувчи С.Н. ўқитувчилар хонасига бостириб кириб, ўқитувчилар ўқувчини тинчлантиришига қарамасдан X.Б.ни қўпол сўзлар билан ҳақоратлаб, унга тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг, ўқувчи С.Н. мактабдан кетиб, уйига бориб, онаси А.Н.гa бўлган воқеани айтиб берган. С.Н. нинг онаси А.Н. мактабга келиб, Х.Б. билан жанжаллашган.  Ушбу жанжалга ўқувчи С.Н. ҳам аралашиб, ўқитувчи Х.Б. га яна тан жароҳати етказишган. Х.Б. етказилган тан жароҳати сабабли туман шифохонасига мурожаат қилган. Х.Б. ҳозирда уй шароитида даволанмоқда.

Х.Б.нинг мурожаати билан туман ИИБ томонидан экспертиза ўтказилиб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Андижон вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан ҳолат назоратга олинган ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1