1

“UzAuto Motors” – “Энг талабгир иш берувчи” деб топилди

ИҚТИСОДИЁТ 25.11.2022, 18:52
“UzAuto Motors” – “Энг талабгир иш берувчи” деб топилди

Куни кеча, 24 ноябрь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида ”ДаВинчи мукофоти- 2022” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

UzAuto Motors давлат компаниялари орасида “Иш изловчилар орасида энг талабгир иш берувчи” номинациясига сазовор бўлди.

«ДаВинчи мукофоти» танлови 2016 йилдан буён ҳар йили юртимизда DaVinci Management Consulting томонидан ўтказиб келинади. Унда Ўзбекистондаги йирик иш берувчилар маҳаллий, давлат ва халқаро компаниялар 13 номинацияда иштирок этиб, мамлакатда инсон капиталини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотланади. Жорий йил UzAuto Motors АЖ ҳам ушбу танловда фаол иштирок этди ва муносиб тақдирланди.

Бугунги кунда компанияда 12 000 нафардан ортиқ ходим фаолият юритиб, компания ривожига ҳисса қўшмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1