Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди

ЖИНОЯТ 26.11.2022, 12:47
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди

Сурхондарё вилояти Денов туманида 25 ёшли йигит қотилликка қўл урди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.

 Маълум қилинишича, жорий йил 24 ноябрь куни соат 04:30 ларда Денов туманида яшовчи 47 ёшли М.Р. (судланмаган, ишсиз) яшаш хонадонида турмуш ўртоғи билан ухлаб ётган вақтда юзига ниқоб тақиб олган номаълум шахс ётоқхона эшигини бузиб кириб, ўзи билан олиб келган ўткир тиғли жисм билан эркак танасининг турли жойларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган ва ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор тергов-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни М.Р.нинг турмуш ўртоғи билан икки йил давомида яширин равишда жинсий алоқада бўлиб келган 25 ёшли А.А. (судланмаган, ишсиз) томонидан содир этилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1