АсосийIqtisodiyot

Шерзод Кудбиев эндиликда солиқ тизимидаги маълумотларни очиқ эълон қилишга тайёр эканини маълум қилди

'Шерзод Кудбиев эндиликда солиқ тизимидаги маълумотларни очиқ эълон қилишга тайёр эканини маълум қилди'ning rasmi

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев давлат солиқ хизмати органлари фаолияти энди янада шаффоф бўлиши ҳақида эълон қилди. 

"Рақамли иқтисодиётга ўтар эканмиз, демак ҳар бир жараён бўйича рақамларда ифодаланган кўрсаткичларни очиқ эълон қилишимиз зарур.

Сўнгги пайтларда солиқ органлари солиқ маъмурчилигини рақамлаштириш бўйича катта йўлни босиб ўтди ва бу борада ҳали кўп ишларни қилишимиз лозим. Шу билан бирга, бугунги кунда солиқ органлари жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига олинган маълумотларни очиқ эълон қилишга тайёр.

Шу муносабат билан, Давлат солиқ қўмитаси солиқ органлари фаолиятига доир кўрсаткичлар бўйича ахборотларни мунтазам эълон қилиб бориш амалиётини йўлга қўймоқда.

Энг асосийси, ушбу маълумотлар ҳар ойда даврий равишда эълон қилиб борилади ҳамда улар жамоатчиликка солиқ маъмурчилигининг структураси ва динамикасини кўриш, уларнинг ижобий ва салбий тенденцияларини кузатиб бориш имконини беради.

Шундай экан, солиқ маъмурчилигига оид кўрсаткичлар нафақат солиқ органлари, балки бутун жамоатчилик учун қизиқарли
ва фойдали маълумотлар ҳисобланади.

Жорий йилнинг 1 декабридан эътиборан ҳар куни эълон қилинадиган ахборотларни кузатиб боришингизни ва биринчилардан бўлиб солиқ маъмурчилигига доир янгиликлардан хабардор бўлишингизни тавсия қиламиз", - деб ёзиб қолдирди Кудбиев. 

 

    Бошқа янгиликлар