1

Тошкентда 12 ёшли қиз ўзини осиб қўйди

ЖИНОЯТ 01.12.2022, 12:48
Тошкентда 12 ёшли қиз ўзини осиб қўйди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида 7-синф ўқувчиси яшаш ҳовлисидаги дарахтга ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 28 ноябрь куни Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 7-синф ўқувчиси бўлган 12 ёшли қиз З.A. Олтинтепа кўчасидаги уй ҳовлисида дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳуманинг ўлимига бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан тиқилишидан келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1