Альцгеймер касаллигининг давоси топилди

САЛОМАТЛИК 03.12.2022, 20:33
Альцгеймер касаллигининг давоси топилди

ЖССТ маълумотларига кўра, сайёрамизда ҳар 3 сонияда бир киши Альцгеймер касаллигига чалинади. Ҳозир Ер юзида 50 миллиондан ортиқ одам ушбу хасталикдан азият чекмоқда. Бироқ 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 65 миллион нафардан ошиши мумкин. Бу ҳақда ССВ матбуот котиби хабар берди.

Альцгеймер кўпроқ кекса ёшли инсонларда аста-секин хотира сусайиши, бош мия фаолияти бузилиб, ақлий қобилият пасая бориши билан намоён бўлади. Ҳозир дунёда бу дардни эрта босқичда аниқлаш ва самарали даволаш борасида изланишлар олиб бориляпти. 

Яқинда Россия олимлари бельгиялик ва италиялик ҳамкасблари билан биргаликда Альцгеймернинг даволаш имконсиз деб ҳисобланган турини муолажа қилиш усулини топди. 

Изланишлар давомида олимлар инсон миясининг бир қатор рецепторлари фаоллашганда, Альцгеймер хасталиги билан боғлиқ бўлган жараёнлар тескари томонга ўзгаришини аниқлашга муваффақ бўлди.

Бунинг учун миядаги зарур ҳужайраларни фаоллаштириш мақсадида нейронлардаги махсус амин рецепторлари, яъни аминокислоталар қолдиқларини "уйғотиш" керак бўлади! 

Ҳозирча ушбу янгилик жониворларда муваффақияти синовдан ўтди. Навбатдаги босқичда тадқиқот самарадорлиги инсонларда текширилади. 

Якуний натижалар ижобий бўлгач, илмий хулоса Альцгеймер касаллигини даволаш учун зарур бўлган дори-дармонлар яратишга йўналтирилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+2.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11350.18
USD 7.59
12157.18
EUR -55.39
160.05
RUB -0.69
1