Талабалар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун қишки таътил муддати — 2022 йил 26 декабридан 2023 йил 9 январига қадар этиб белгиланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал "Ўзбекистон темир йўллари" ва "Uzbekistan Airways" қишки таътил мобайнида ОТМ талабалари учун маҳаллий йўналишдаги қатновларга 50 фоизлик чегирма эълон қилди.






